Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп маъмурияти илк бор Илон Маск бошқарган DOGE фаолиятини тўхтатганини тан олди — Reuters

Трамп маъмурияти илк бор Илон Маск бошқарган DOGE фаолиятини тўхтатганини тан олди — Reuters

Агентлик хабарига кўра, Илон Маск бошқарган Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) ўз мандатининг тугашига саккиз ой қолганида фаолиятини тўхтатган. Reuters бу ҳақда федерал ҳукуматнинг Кадрлар бошқармаси директори Скотт Купорга таяниб ёзмоқда.

"DOGE мавжуд эмас. У энди марказлаштирилган тузилма ҳисобланмайди", — деди Купор DOGE'нинг ҳолати ҳақидаги саволга жавобан.

Reuters маълумотларига кўра, DOGE'нинг кўплаб функцияларини Кадрлар бошқармаси (федерал ҳукуматнинг кадрлар агентлиги) ўз зиммасига олган. Агентлик таъкидлашича, бу Трамп маъмуриятининг DOGE фаолиятининг тўхтатилиши борасидаги илк изоҳи ҳисобланади.

Бироқ ёздан бери президент ва унинг жамоаси департамент амалда мавжуд эмаслигини билдириб келган. Шу билан бирга, Доналд Трамп ўз президентлигининг бошларида DOGE 2026 йил июлигача фаолият юритиши кераклиги ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) фаолияти натижасида юзлаб давлат хизматчилари ишдан бўшатилган. DOGE давлат харажатларини ўнлаб миллиард долларга қисқартиришга муваффақ бўлганини даъво қилган, бироқ мустақил молиявий экспертлар буни тасдиқлай олмаган, чунки департамент ўз фаолияти ҳақида батафсил очиқ ҳисобот тақдим этмаган.

Киритилди: Бугун 19:26. Ўқилди: 148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!