Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп маъмурияти 48 та хорижий дипломатик миссия раҳбарларини чақириб олди

Трамп маъмурияти 48 та хорижий дипломатик миссия раҳбарларини чақириб олди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Осиё, Африка, Шарқий Европа ҳамда Марказий ва Жанубий Америкадаги 48 нафар элчини чақириб олишга қарор қилди.

Бу ҳақда Associated Press манбаларига таяниб хабар берди.

Associated Press аввалроқ чақириб олиш 29 давлатдаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига тааллуқли бўлишини хабар қилган эди.

"Бу ҳар қандай маъмуриятдаги стандарт тартиб. Элчи президентнинг шахсий вакили бўлиб, президент бу мамлакатларда "Биринчи навбатда Америка" кун тартибини илгари сурувчи шахсларнинг бўлишини таъминлаш ваколатига эга", — дея Давлат департаменти вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган газета.

Бироқ Трамп маъмурияти АҚШнинг асосий ҳамкорлари бўлган мамлакатлардаги дипломатик миссияларнинг доимий раҳбарларини ҳалигача тайинлагани йўқ, деб таъкидлади нашр. Хусусан, Австралия, Германия, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Украинада Америка элчилари йўқ.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!