Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп кўрсатма беришга чақиртирилди

Трамп кўрсатма беришга чақиртирилди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қўмитаси собиқ президент тарафдорлари Капитолийга бостириб кирган 2021 йил 6 январь воқеалари бўйича тергов доирасида Трампни расман кўрсатма беришга чақиришга қарор қилди.

"У жавобгарликка тортилиши керак. У ўз қилмишлари учун жавоб бериши керак", — деди қўмита раиси Бенни Томпсон Трампни кўрсатма беришга чақиртириш қарорини изоҳлар экан.

Қўмита аъзоларининг фикрича, Дональд Трамп 6 январь воқеаларида бевосита айбдор: "у президентлик сайловлари натижалари сохталаштирилганлигини ҳеч қандай далилсиз айтди ва нутқидан сўнг дарҳол унинг тарафдорлари Капитолий биносига бостириб киришди".

Бунинг натижасида беш киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жароҳат олган эди.

Киритилди: 14:17 14.10.2022. Ўқилди: 3640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!