Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пластик идишни очиб-ёпишнинг ўзиёқ зарар!

Пластик идишни очиб-ёпишнинг ўзиёқ зарар!

Олимлар гўшт, пишлоқ, чой пакетлари каби пластмассага қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлари микро ва нанопластикалар билан ифлосланишини исботлашди. Маълум бўлишича, полимер материаллар билан зарарланиш жараёни баъзи маҳсулотларни очганда, уларни кесиш тахтасида (кўпинча пластмассадан тайёрланади), чой пакетини иссиқ сувга солганда, пластик қопқоқли шишаларни очиб-ёпганда содир бўлади.

Маълумки, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қадоқлаш жараёнида уларда бир неча минг кимёвий моддалар билан қоришади, биз уларни озиқ-овқат билан бирга истеъмол қиламиз. Ушбу моддалар эндокрин ва репродуктив тизимларнинг турли касалликларини, шунингдек, саратон, генетик мутациялар ва бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Тадқиқотчилар мия, ўпка, жигар, қон ва ҳатто она сути ва ҳомила йўлдошида пластик зарраларни топдилар. Каротид артерия тўқималарида топилган микро ва нанопластикалар юрак хуружи ва инсульт эҳтимолини икки баравар оширади.

Микропластмассаларнинг тарқалиши глобал муаммо бўлиб, уни ҳал қилиш учун полимер материаллар ишлаб чиқаришни камайтириш керак. Пластик идишлар ўрнига металл, зангламайдиган пўлат ёки шиша идишлардан фойдаланинг. Микротўлқинли печда пластик қадоқдаги овқатни иситманг.

Киритилди: 06:54 08.08.2025. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!