Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп “кераксиз” деб ҳисоблаган етти агентликни қисқартириш ҳақидаги фармонни имзолади

Трамп “кераксиз” деб ҳисоблаган етти агентликни қисқартириш ҳақидаги фармонни имзолади

Улардан бири “Америка Овози” ва “Озодлик” радиосини назорат қилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп “бюрократияга қарши курашиш” мақсадида бир қанча агентликларнинг функциялари ва фаолиятини қисқартирувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди .

Рўйхатга, жумладан, “Озодлик” ва “Америка Овози” радиоларини бошқарадиган АҚШнинг Глобал Медиа агентлиги ҳам киради. “Озодлик” радиоси холдингига кирувчи “Озод Осиё” радиоси ўз ходимларининг аксариятини ҳақ тўланмайдиган таътилга юборишини аллақачон маълум қилган .

Ишдан бўшатиш бўйича рўйхатдаги ҳар бир давлат органининг раҳбари бир ҳафта муддатда Девон ва бюджет департаменти директорига қонун ҳужжатларига риоя этилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.

Киритилди: 15:59 15.03.2025. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!