Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Канаданинг янги бош вазири Марк Карни билан дастлабки мулоқоти "жуда самарали" ўтганини маълум қилди

Трамп Канаданинг янги бош вазири Марк Карни билан дастлабки мулоқоти "жуда самарали" ўтганини маълум қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Канаданинг янги бош вазири Марк Карни билан дастлабки мулоқоти "жуда самарали" ўтганини маълум қилди.

“Биз кўплаб масалалар бўйича бир тўхтамга келдик ва Канададаги сайловлардан сўнг тез орада учрашамиз”, — деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Канадада парламент сайловлари 28 апрел куни бўлиб ўтади.

Шунингдек, Карни АҚШ ва Канада ўртасидаги чуқур иқтисодий ва ҳарбий алоқалар даври тугаганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти Канададан импорт қилинадиган автомобилларга 25 фоизлик бож жорий этгани учун жавоб чоралари кўрилади.

Канададаги парламент сайловлари Отава ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар таранглашган пайтга тўғри келди. Трамп бир неча бор Канадага АҚШнинг 51-штати сифатида қараш истагини билдирган.

Карни эса кескин позицияни танлаб, "АҚШ президенти Канадага ҳурмат билан муносабатда бўлмагунча ва аннексия таҳдидларини тўхтатмагунча, савдо музокараларида иштирок этмайман", дея баёнот берди.

Киритилди: 23:24 28.03.2025. Ўқилди: 846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!