АҚШ президенти Доналд Трамп февраль ойидан бошлаб Канада ва Мексикадан келтирилаётган маҳсулотларга бож тўловлари жорий этиш ниятидан қайтмагани ҳақида сешанба куни Оқ уйда маълум қилинди.
"Президент Канада ва Мексикага нисбатан бож тўловларини жорий этиш режаларидан воз кечмаганини таъкидлади," - дея Америка раҳбари матбуот котиби Керолин Левитт баёнот берди.
Журналистнинг Трамп Хитойдан келтирилаётган маҳсулотларга 10 фоизлик бож жорий этишни режалаштирмоқдами, деган саволига жавобан Левитт бу масалани "ҳамон жиддий кўриб чиқиш ниятида эканлигини" айтди.
Бундан олдинроқ, январь ойида Трамп Канада ва Мексикадан келтирилаётган маҳсулотлар учун импорт тарифларини ошириш ва Хитой импортига қўшимча бож тўловлари жорий этиш ниятида эканлигини маълум қилган эди.