Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп жорий этган бож тўловларининг асосий юкини америкаликлар кўтармоқдами?

Трамп жорий этган бож тўловларининг асосий юкини америкаликлар кўтармоқдами?

Кил Жаҳон иқтисодиёти институти (IfW) экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, бошқа давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга солинган божларнинг 96 фоизи АҚШ импортчилари ва истеъмолчилари томонидан тўланмоқда.

Тадқиқотчилар АҚШга етказиб берилган маҳсулотлар бўйича 25 миллиондан ортиқ маълумотни таҳлил қилиб, президент Трамп божларни жорий этганидан кейин мамлакат даромадлари қарийб 200 миллиард долларга ошганини аниқлади. Бироқ хорижий экспортчилар бу юкнинг атиги 4 фоизини ўз зиммасига олган.

IfW хулосасига кўра, бож тўловлари амалда америкалик харидорлар учун импорт маҳсулотларига қўшимча “истеъмол солиғи” вазифасини бажармоқда. Институт тадқиқотлар директори Юлиан Хинтснинг AFP агентлигига айтишича, божлар асосан чет давлатлар зиммасига тушаётгани ҳақидаги қарашлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва барча харажатларни америкаликлар тўлаяпти.

Киритилди: 12:45 20.01.2026. Ўқилди: 1398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!