Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп жамоаси “қудратли кўринишга бўлган иштиёқ билан банд”

Трамп жамоаси “қудратли кўринишга бўлган иштиёқ билан банд”

Financial Times'га кўра, Трамп жамоаси Украинадаги урушни тугатишга ёндашувини қайта кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда ушбу масалани АҚШнинг бўлажак маъмурияти билан муҳокама қилаётган европалик расмийлар маълум қилган.

Амалдорлардан бири Трамп жамоаси “қудратли кўринишга бўлган иштиёқ билан банд” эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг сайланган президенти жамоаси шу сабабдан Украина масаласига ёндашувни қайта кўриб чиқмоқда.

"Трамп жамоаси ҳали можаро қандай ҳал этилишини батафсил ўйлаб кўрмаган. Бу, эҳтимол, Украинага ёрдам Трампнинг АҚШ президенти сифатида инаугурациясидан кейин ҳам давом этишини англатади. Буни Трампнинг Украинадаги можарони ярим йил ичида тўхтатиш мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан илғаш мумкин", деб ёзади Financial Times.

Доналд Трамп маъмурияти ўз ҳаракатлари Жо Байден даврида АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан таққосланиши мумкинлигидан хавотирда. Улар Трамп президентлиги даврида Украинада бундай вазият такрорланишини истамаслигини таъкидлашмоқда.

Киритилди: 23:48 09.01.2025. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!