Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп "инфляцияни яхши кўришини" айтди

Трамп "инфляцияни яхши кўришини" айтди

Трамп Эрон билан уруш фонида нархлар ошиб бораётганига изоҳ бериб, "инфляцияни яхши кўришини" айтди.

Май ойида АҚШда истеъмол инфляцияси сўнгги уч йилдаги энг тез суръатда ўсгани қайд этилди. Журналистлар Трампдан бу ҳолат ноябр ойидаги оралиқ сайловлар олдидан республикачиларга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида сўради.

Трамп эса бунга жавобан "Мен инфляцияни яхши кўраман", деди. Шунингдек, у Эрон билан уруш тугаши биланоқ нархлар яна тушишини таъкидлади.

Президент юқори харажатлар ва инфляция ўсишидан хавотирланиб, махфий режанинг бажарилишига рухсат берганини тушунтирди. Унга кўра, нефт танкерлари Ҳўрмуз бўғози орқали махфий равишда олиб ўтилган. Трамп ўз ҳисоб-китоблари ҳақида гапириб, мазкур амалиётни муваффақиятли деб ҳисоблашини айтди.

"Уруш тугагач, нефт нархи аввалги даражасига тушганини кўрасиз. Нархлар пасаймоқда. Улар тошдек пастга қулайди", — дея қўшимча қилди Трамп.

АҚШ президенти Эронга миллий хавфсизлик масаласи сифатида тилга олди. Таъкидлаш жоизки, Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйгани сабабли Қўшма Штатларда бензин, ўғит ва бошқа товарлар нархи ошиб кетган. Бу эса инфляцияни кучайтирган.

"Мен америкаликларнинг молиявий аҳволи ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мен ҳеч ким ҳақида ўйлаётганим йўқ. Фақат бир нарсани ўйлаяпман: биз Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўя олмаймиз", — деган эди Трамп май ойида.

Киритилди: Бугун 17:38. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!