АҚШнинг сайланган президентининг собиқ порно-актриса Сторми Дэниелсга тўловлар бўйича ҳукми 10 январ куни эълон қилинади. "Ҳозирги босқичда суднинг ҳеч қандай қамоқ жазоси тайинламаслик истагини эълон қилиш ўринли кўринади", дейилади суд баёнотида "шарциз озод қилиш ҳукми энг мақбул эчим бўлиб кўринади". Reuters тушунтирганидек, бу ибора Трампга ҳеч қандай қамоқ жазоси, жарима ёки синов муддати берилмаслигини билдиради.
Трампга нисбатан порно юлдузга пул ўтказмаларини яширгани учун суд жараёни АҚШ тарихидаги собиқ президентга қарши биринчи жиноий суддир. Дэниелснинг таъкидлашича, у бизнесмен билан 2006 йилда хайрия голф турнирида танишган ва Трампнинг рафиқаси Мелания биринчи марта фарзанд кўрганида у билан яширин яқин муносабатда бўлган.