Улар “Трамп” деб номланган янги синфга мансуб бўлади.
АҚШ президентининг айтишича, кемалар гипертовушли ракеталар, лазерли ва ядровий қуроллар билан жиҳозланади. Қурилишни 2,5 йил ичида якунлаш режалаштирилган.
Politico маълумотларига кўра эса, бундай қисқа муддатда кемаларни яратиш имконсиз, чунки айни вақтда ҳатто муҳандислик-техник ҳужжатлари ҳам мавжуд эмас.