Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тақчиллиги сабаб Эронга зарбаларни кучайтиришдан воз кечди

Трамп ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари тақчиллиги сабаб Эронга зарбаларни кучайтиришдан воз кечди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий зарбаларни кескин кучайтириш режасини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда The New York Times нашри манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Трамп кенг кўламли ҳарбий амалиёт Яқин Шарқда жойлаштирилган Patriot ва бошқа ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун муҳим ўқ-дорилар захирасини кескин камайтириб юборишидан хавотир билдирган.

Манбаларнинг таъкидлашича, қурол-яроғ захираларининг чеклангани қарорга таъсир қилган ягона омил эмас. Оқ уй можаронинг минтақадаги бошқа давлатларга ёйилиши, Форс кўрфази мамлакатлари норозилиги, шунингдек, эҳтимолий энергетика ва иқтисодий инқироз ҳамда янги қочқинлар тўлқини юзага келиши мумкинлигидан ҳам хавотирда.

The New York Times ёзишича, Трампнинг яқин маслаҳатчилари орасида Эронга қарши ҳужумларни янада кучайтириш тарафдорлари кўп эмас. Исми ошкор этилмаган юқори мартабали амалдорнинг фикрича, ҳарбий босимни ошириш Теҳронни музокаралар столига қайтариши эҳтимолдан йироқ.

Аксинча, манбага кўра, бундай ҳужумлар тескари самара бериб, Эрон раҳбариятига ташқи таҳдиддан ички бирликни мустаҳкамлаш воситаси сифатида фойдаланиш имконини бериши мумкин.

Киритилди: 18:44 26.07.2026. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!