Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Ғазонинг келажагини муҳокама қилиш учун Исроилга махсус вакилларини юборди — Reuters

Трамп Ғазонинг келажагини муҳокама қилиш учун Исроилга махсус вакилларини юборди — Reuters

Қўшма Штатлар президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокаралар ўтказади. Нашр манбаларига кўра, учрашувнинг асосий мавзуси Ғазо секторидаги вазият ва уни бошқариш бўйича кейинги қадамлар бўлади.

Аввалроқ Вашингтон “Янги Ғазо” режасини эълон қилган эди. Мазкур режа анклавни тўлиқ қайта қуришни, хусусан ҳудудда турар жой мавзелари, маълумот марказлари ва курортлар барпо этилишини назарда тутади.

Режани амалга ошириш Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳни амалга ошириш ҳамда келишувнинг иккинчи босқичига ўтиш билан боғланмоқда.

Киритилди: Бугун 19:46. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!