Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Трамп билан келишувга эришди

Зеленский Трамп билан келишувга эришди

Зеленский Трамп билан Patriot тизими учун янги ракеталар етказиб бериш бўйича келишувга эришганини маълум қилди — BBC.

Украина президенти Зеленский Давосдаги Халқаро иқтисодий форумда АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Киевга Американинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун PAC-3 ракеталарини етказиб бериш масаласида келишувга эришганини билдирди.

Аввалроқ Зеленский бир неча бор Украинада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар етишмаслигини очиқ айтган эди. Хусусан, Patriot мажмуалари учун мўлжалланган PAC-3 ракеталари танқислиги қайд этилган. Мазкур тизимлар Россиянинг баллистик ракеталарини уриб тушира оладиган ягона восита ҳисобланади.

Зеленский Давосга ташрифи олдидан форум доирасида АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари ҳамда урушдан кейинги иқтисодий тикланиш бўйича келишувлар имзоланишига умид билдирган эди. Бироқ Давосдаги учрашув якунларига кўра, АҚШ ва Украина раҳбарлари ўртасида расмий ҳужжатлар имзоланмади.

Киритилди: Бугун 11:06. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!