«Улар бу урушни тугатишлари керак... Бу Исроилга зарар келтиряпти», — деди Трамп ва у Ғазо шаҳрини оккупация қилиш режасини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
🇺🇸 АҚШда, жумладан, Республикачилар партияси ичида ҳам Исроилга нисбатан қўллаб-қувватлаш пасайиб бораётгани ҳақидаги саволга Трамп: «Мен бу ҳақда биламан», — деб жавоб берди. У 15–20 йил олдин Исроилнинг Конгрессда энг кучли лоббиси бўлганини, ҳатто у ердаги назоратни тўлиқ ўз қўлида ушлаганини қайд этди, бироқ ҳозирги вазият кескин ўзгарганини айтди.
«Бор вақтларда агар сиз сиёсатчи бўлишни истасангиз, Исроил ҳақида ёмон сўз айтишингиз мумкин эмасди. [...] Уларнинг лоббиси мен кўрганлар ичида энг кучлиси эди... Улар Конгрессни тўлиқ назорат қиларди», — деди у.
2024 йил апрель ойида ҳам Дональд Трамп Исроилнинг Ғазодаги уруш олиб бориш услубини танқид қилган ва унинг пиар (PR) соҳасида ютқазаётганини таъкидлаган эди. У урушни тезда тугатиш ва тинчликка қайтишни таклиф қилган.
Шунингдек, у Исроил томонидан эълон қилинган Ғазодаги вайрона ва қурбонликлар акс этган кадрлар ҳақида шундай деган:
«Бу тасвирлар энг ғамгин, энг даҳшатли кадрлар. Менимча, уларни (Исроилни) кучли кўрсатмайди. Улар пиар урушда ютқазмоқда. Жуда катта ютқазмоқда».