Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: “Европа Хитойдан ҳам ёмонроқ!”

Трамп: “Европа Хитойдан ҳам ёмонроқ!”

Хитой билан 90 кунлик савдо сулҳи эълон қилинганидан кейин, Трамп Европа Иттифоқига нисбатан кескин фикр билдириб, уни "кўп жиҳатдан Хитойдан ҳам ёмонроқ" деб таърифлади.

У Европа Иттифоқини АҚШга нисбатан адолатсиз муносабатда айблаб, бунга жавобан қатъий чоралар кўришини ваъда қилди.

Америка божларини бекор қилиш бўйича келишувга эришиш учун бир неча бор уринишлар бўлишига қарамай, томонлар Пекиндан фарқли ўлароқ, ҳали бирон-бир натижага эришмади.

Politico маълумотларига кўра, Брюссел эҳтимолий тариф имтиёзлари рўйхатини таклиф қилган, аммо шу билан бирга 95 миллиард еврога тенг қарши чоралар билан ҳам таҳдид солган.

Киритилди: 22:45 13.05.2025. Ўқилди: 724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!