АҚШ президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқи мамлакатлари Россиядан энергия ресурслари сотиб олиш учун 250 миллиард доллар тўлаганини маълум қилди.
У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
«Европа Иттифоқи Россияга энергия ресурслари учун 250 миллиард доллар тўлади. Сохта ахборот воситалари эса бу мавзуга ҳатто яқинлашишни ҳам истамаяпти», — деб ёзди Трамп.
АҚШ президенти ўз баёнотида Европа мамлакатларининг Россия энергетика ресурслари учун амалга оширган тўловларига эътибор қаратди ва оммавий ахборот воситаларини ушбу масалани етарлича ёритмаётганликда айблади.