"Мен Эрон билан музокаралар олиб боришни хоҳламайман. Мен камида уларнинг тўлиқ таслим бўлишини кутяпман", — деди АҚШ президенти.
Шу билан бирга, у Теҳрон билан музокара столига қайтишга тайёрлигини ҳам билдирди.
"Агар улар мулоқот қилмоқчи бўлса, мен билан қандай боғланишни билишади. Улар стол устидаги битимни қабул қилишлари керак эди — бу кўплаб ҳаётларни сақлаб қолган бўларди!" — деб ёзди Трамп Truth Social тармоғида.
Исроил матбуоти маълумотларига кўра, АҚШ президенти Теҳронга “охирги имконият” таклифини беради ва агар рад этилса, Вашингтон Эронга зарбаларга қўшилиши мумкин.