Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трамп Эроннинг тинч атом дастурини ривожлантириш учун маблағ ажратиши хомхаёлми?

Трамп Эроннинг тинч атом дастурини ривожлантириш учун маблағ ажратиши хомхаёлми?

Трамп Эроннинг тинч атом дастурини ривожлантириш учун 30 миллиард доллар ажратиш имконияти кўриб чиқилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилаётган бундай янгиликлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Оммавий ахборот воситаларида сохта янгиликлар тарқатувчилар шармандали одамлар саналади. “Президент Трамп Эронга 30 миллиард доллар бермоқчи эмиш”, дейишмоқда. Бу каби хабарларга асос йўқ. Мен бу бемаъни ғояни ҳеч қачон эшитмаганман. Бу – яна бир ёлғон, сохта хабар, фақат обрўйимни тушириш учун тарқатилган. Бу одамлар ҳақиқатдан ҳам касал", — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Аввалроқ CNN телеканали АҚШ Эроннинг тинч ядро дастурига 30 миллиард долларгача инвестиция киритиш таклифини ишлаб чиққани ҳақида хабар берган эди. Бу дастур уранни бойитмасдан, фақат фуқаролик энергияси мақсадларида фойдаланишни назарда тутади.

Маълумотларга кўра, бу инвестиция Вашингтон томонидан ажратилмайди, маблағ Қўшма Штатларнинг араб ҳамкорлари (эҳтимол, Қатар, БАА ва Саудия Арабистони) томонидан берилади.

Киритилди: 08:40 29.06.2025. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!