"Мен ҳозиргина Эроннинг вакиллари деб аталувчи томоннинг жавоби билан танишиб чиқдим. Бу менга ёқмаяпти, бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат!", — деди АҚШ президенти.
Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Эроннинг ядровий дастури Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги келишмовчиликнинг асосий сабаби бўлиб қолмоқда.
Аввалроқ, Эрон АҚШнинг урушни ҳал қилиш бўйича таклифига жавоб қайтарганди. Al Jazeera телеканалининг Покистондаги дипломатик манбасига таяниб хабар беришича, Исломобод Теҳроннинг можарони ҳал қилиш бўйича АҚШ таклифига қайтарган жавобини Вашингтонга маълум қилган.
Эрон давлат телерадиокомпанияси маълумотларига кўра, Теҳроннинг жавобида Ливанда ўт очишни тўхтатиш шарти ҳам мавжуд.