Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Эронга «вайронкор зарба» билан таҳдид қилди

Трамп Эронга «вайронкор зарба» билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп агар Теҳрон Вашингтон билан ядровий дастури бўйича келишувга эриша олмаса, Америка ҳарбийлари Эронга ўтган ёздан кўра кўпроқ вайронкор зарба беришга тайёр эканлигини айтди. «Умид қиламанки, Эрон тезда музокаралар столига ўтиради ва адолатли келишув бўйича музокаралар олиб боради - ядровий қуролсиз. Бу барча томонлар учун яхши бўлади. Вақт тугаяпти. Бу ҳақиқатан ҳам жуда муҳим!», деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида. «Кейинги ҳужумимиз анча ёмон бўлади. Бунинг қайта такрорланишига йўл қўйманг», деб таъкидлади у. Бир кун олдин Трамп Америка кемалари армадаси Эрон томон ҳаракатланаётганини эълон қилди, аммо Вашингтон охир-оқибат Теҳрон билан келишувга эришишга умид қилаётганини таъкидлади. 26 январь куни Fligtradar 24 маълумотларига кўра, ўтган душанба куни жанговар эскорт кемалари билан бирга АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) масъулият зонасига кирган АҚШнинг USS Avraam Lincoln авиаташувчиси Уммон қирғоқлари яқинида Арабистон денгизига жойлашган эди. Шу билан бирга, Fox News хабардор манбага таяниб хабар беришича, АҚШ денгиз флотининг авиаташувчи зарба бериш гуруҳи ҳозирда Эронга зарба беришга ҳозирлангани йўқ ва тўлиқ операцион тайёргарликка эришиш учун бир неча кун керак бўлади. Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 22 июнда АҚШ Эрондаги учта ядровий иншоотга: Фордо, Исфаҳон ва Натанзга зарба берди.

Киритилди: Бугун 20:02. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!