Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Эронга “тез ва қатъий” зарба беришни истаганми?

Трамп Эронга “тез ва қатъий” зарба беришни истаганми?

Трамп Эронга “тез ва қатъий” зарба беришни истаган, аммо унинг маслаҳатчилари бу режимнинг қулашига етарли бўлишини кафолатламаслигини билдирган, деб хабар бермоқда NBC News.

Телеканал манбаларининг хабар беришича, АҚШ президенти ўзининг миллий хавфсизлик жамоасига АҚШнинг Эрондаги ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлари узоқ муддатли урушга олиб келмасдан, режимга "тез ва қатъий" зарба беришини хоҳлаётганини билдирган.

Бироқ Трампнинг маслаҳатчилари унга Эрондаги режимнинг Америка ҳарбий зарбасидан сўнг тезда қулашини кафолатлай олишмаган. Трамп маъмуриятида Эроннинг жавоб зарбаларидан ҳимояланиш учун минтақада етарли ресурслар мавжуд эмаслиги тўғрисида ташвиш мавжуд.

NBC News'нинг икки суҳбатдоши бундай вазият Трампни Қўшма Штатларнинг Эрондаги чекланган ҳарбий ҳаракатларини маъқуллашга ундаши мумкинлигини айтган.

Киритилди: Бугун 14:27. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!