Дональд Трамп Эронга бўладиган ҳужумни пухта режалаштирмоқчи. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Нашр мухбири Барак Равиднинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга зарба бериш тўғрисидаги қарорни кечиктирмоқда, чунки Оқ уй ҳарбий операция муддатлари ва зарбалар Эрон режимини сезиларли даражада беқарорлаштириш эҳтимолларини иттифоқчилар билан муҳокама қилмоқда.
"Гарчи ҳозирча зарба муқаррар бўлиб кўринмаётган бўлса-да, вазиятдан хабардор америкалик расмий менга президент вазиятни диққат билан кузатаётганини айтди", — дея қўшимча қилди Равид.
Аввалроқ ОАВ Пентагон Жанубий Хитой денгизидан авиаташувчи ҳужум гуруҳини Яқин Шарққа кўчираётгани ҳақида хабар берган эди. Гуруҳ Форс кўрфазига тахминан келгуси ҳафта ўрталарида етиб боради.
Мутахассисларнинг фикрича, зарба бериш учун кучларни жамлаш вақт талаб қилиши ҳам Эронга ҳужум бўйича қарорнинг кечиктирилиш сабабларидан бири ҳисобланади.
Иккинчи сабаб сифатида Эрон ҳокимияти томонидан норозилик намойишларининг амалда бостирилиши зарбалар натижасида Теҳронда ҳокимият қулаши эҳтимолини сезиларли даражада камайтириши келтирилган. Шу билан бирга, Эрон минтақадаги АҚШ кучларига зарба бериши ҳам мумкин, бу эса америкалик аскарлар орасида қурбонлар бўлишига олиб келади.