АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни ядровий келишувдан бош тортадиган бўлса, янги ҳарбий зарба билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у Truth Social саҳифасида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Эрон томон йўналтирилган авианосец “Авраам Линкольн” бошчилигидаги катта ҳарбий кучга эга ва флот зарурат бўлса, куч ишлатишга тайёр.
Трамп Теҳронни ядровий қуролга эга бўлмасликни назарда тутувчи “адолатли келишув”га чақириб, қарор қабул қилиш учун қолган вақт жуда кам эканини таъкидлади.