The Washington Post жума куни манбалар ва электрон почталарга таяниб хабар беришича, президентликка номзод Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси АҚШ Махфий хизматидан қўшимча ҳимоя, жумладан, ўқ ўтказмайдиган ойна ва ҳарбий машиналар сўраган.
Республикачи конгрессмен Майкл Уолтц Махфий хизматга мактуб йўллаб, Трампдан Эрондан келаётган таҳдид туфайли унга ҳарбий самолёт ёки шахсий самолётини кучайтирилган ҳимоя қилишни сўраган.
Трампнинг штаб-квартираси Америка разведкасидан Эрон билан боғлиқ эҳтимолий суиқасд таҳдидлари ҳақида маълумот олганини даъво қилмоқда.