Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: “Эронда раҳбарият бутунлай ўзгаришини истайман”

Трамп: “Эронда раҳбарият бутунлай ўзгаришини истайман”

Қўшма Штатлар Эронда раҳбариятнинг тўлиқ ўзгаришини истайди.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп NBC телеканалига берган интервьюсида шундай деди.

Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Эронда ҳокимият тепасига келиши мумкин бўлган бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда.

"Биз келиб, вазиятни тўғирлашни истаймиз. Биз уларнинг яхши раҳбари бўлишини истаймиз. Бизда яхши иш қиладиган бир нечта одамлар бор, деб ўйлайман", деди Трамп.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ унинг рўйхатидаги одамлар ҳарбий операция пайтида ўлдирилмаслигини таъминлаш учун чоралар кўрмоқда. "Ҳа, биз уларни кузатиб бормоқдамиз", деди у.

Киритилди: 12:15 06.03.2026. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар