АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон иқтисодиётининг қулашига тайёр эканлигини маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп Sky News телеканалига берган интервьюсида шундай деди.
"Умид қиламанки, Эрон иқтисодиёти муваффақиятсизликка учрайди, чунки мен ғалаба қозонишни хоҳлайман", деди у.
Вазиятни шарҳлаб, Трамп АҚШнинг Эронга қарши санксияларини "катта ва улкан" деб атади. Шунингдек, у мамлакатнинг иқтисодий аҳволи жуда оғир эканлигини айтди.
"Уларнинг валютаси қадрсиз. Уларнинг инфляцияси эҳтимол 150% ни ташкил қилади... улар аскарларига маош тўламаяпти. Улар аскарларига маош тўлай олмайдилар. Пулнинг қадри йўқ", деб қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, Трамп Эрон келишувга эришмоқчи эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, агар уруш бўлмаганида, Эрон Яқин Шарқни назорат остига олиши мумкин эди, аммо Теҳрон ҳозирда омон қолиш учун курашмоқда.