Унинг сўзларига кўра, келишувни имзолашнинг кейинги босқичи осонроқ кечиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Доналд Трамп яна бир бор АҚШ Эронни тиклаш учун 300 миллиард доллар сарфлаши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Унинг таъкидлашича, Вашингтон мамлакат инфратузилмасига қандайдир маблағ киритиш мажбуриятини олмаган.
Томонлар 19 июн куни Швейцарияда якуний келишувни имзолаши кутилмоқда. Шундан сўнг Теҳрон ва Вашингтон қолган баҳсли масалалар бўйича 60 кун давомида музокаралар олиб боради. Келишувнинг электрон шакли 15 июнда имзоланганди.