Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: Эрон билан сулҳ амалда тугаган деб ҳисоблайман

Трамп: Эрон билан сулҳ амалда тугаган деб ҳисоблайман

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларининг Анқарада ўтаётган 36-саммити доирасида НАТО бош котиби Марк Рютте билан учрашувдан сўнг журналистлар саволларига жавоб бериб, Эрон билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.

«Менимча, сулҳ амалда тугаган», — деди Трамп.

Шунингдек, у Эрон раҳбариятини «шафқатсиз ва зўравонликка мойил одамлар» деб атади.

Трампнинг айтишича, у АҚШ музокарачилари билан маслаҳатлашади. «Улар музокара ўтказишни хоҳлаяпти, яхши одамлар. Аммо менинг фикримча, улар билан ишлаш вақтни беҳуда сарфлашдан бошқа нарса эмас», — деди АҚШ президенти.

Киритилди: 16:51 08.07.2026. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!