Бу ҳақда Reuters агентлиги “Эпштейн иши” доирасида АҚШ Адлия вазирлиги томонидан янги эълон қилинган ҳужжатларга таяниб хабар бермоқда.
Эълон қилинган ҳужжатлар тўпламининг умумий ҳажми қарийб 10 Гб бўлиб, унда деярли 400 та видеоёзув, шунингдек, кўплаб жадваллар, газета қирқимлари ва аудиофайллар мавжуд.
Ҳужжатлар сешанбага ўтар кечаси эълон қилинган бўлиб, уларда Трамп 1990-йилларда Эпштейн ва 20 ёшли қиз билан бир рейсда бўлгани ҳақидаги иддао мавжуд. Қизнинг бирор-бир жиноят қурбони бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
NBC телеканали 2020 йилда Нью-Йорк федерал прокурори томонидан номаълум манзилли шахсга юборилган мактубдан иқтибос келтирмоқда. Унда айтилишича, Трамп 1993 йилдан 1996 йилгача бўлган даврда Эпштейннинг самолётида камида саккизта рейсда йўловчи сифатида кўрсатилган, жумладан, тўртта парвозда Гислейн Максвелл ҳам иштирок этган.
Эпштейннинг шериги деб ҳисобланувчи Максвелл ҳозирда жинсий эксплуатация мақсадида одам савдоси айблови бўйича 20 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.