Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп энди ҳиндулар учун муқаддас ҳисобланган ерларга қўл чўзмоқда

Трамп энди ҳиндулар учун муқаддас ҳисобланган ерларга қўл чўзмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп ўтмишдоши Жо Байден лавозимни тарк этишидан бир ҳафта олдин ташкил этган Калифорния штатидаги иккита йирик давлат қўриқхонасини ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Америка оммавий ахборот воситалари Оқ уйга асосланиб хабар бермоқда.

Сўз Жанубий ва Шимолий Калифорниядаги Чаквалла (майдони 252,5 минг гектар) ҳамда Саттилла-Хайлендс (майдони 90,6 минг гектар) қўриқхоналари хусусида кетмоқда. Маҳаллий Америка қабилалари бу жойларни муқаддас деб билишади ва Байдендан ҳудудда нефть қазиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва бошқа саноат фаолиятларини тақиқлашни сўрашган. Бу ҳақда The Washington Post (WP) нашри маълум қилмоқда.

Трамп бу қўриқхоналар "кенг ҳудудларда иқтисодий ривожланиш ва энергия қазиб олишга тўсқинлик қилади" деган хулосага келди.

Шу билан бир вақтда, АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги Байденнинг иқлим бўйича энг муҳим фармонларини, жумладан, электромобилларга ўтишни жадаллаштириш ва чиқиндиларни камайтириш тўғрисидаги фармонларини бекор қилиш жараёнини бошлади.

Нашр маълумотларига кўра, президентнинг бу фармонларни Конгресс розилигисиз тўлиқ бекор қилиш ҳуқуқи бор-йўқлиги ноаниқ, чунки унинг ваколатига "барча америкаликлар манфаати учун ер ва сувни ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат қўриқхоналарини ташкил этиш ёки кенгайтириш" киради.

Байден ўз президентлик муддати давомида 10 та янги қўриқхона ташкил этди ва мавжуд тўртта қўриқхона ҳудудини кенгайтирди. У бу кўрсаткич бўйича АҚШнинг 39-президенти Жимми Картердан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 19:39 16.03.2025. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!