Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп энди фақат Қўшма Штатларда ҳукмронлик қилиш билан чекланмайди...

Трамп энди фақат Қўшма Штатларда ҳукмронлик қилиш билан чекланмайди...

Трамп Давос Халқаро иқтисодий форумида Ғазо сектори учун ташкил этилган Тинчлик кенгаши ваколатларини кенгайтириш ҳақида эълон қилади — Axios.

Қайд этилишича, АҚШ президенти Давосга ҳар қачонгидан ҳам дадил ва катта мақсадлар билан йўл олмоқда.

Нашр манбаси сўнгги ҳафталарда Доналд Трамп энди фақат Қўшма Штатларда ҳукмронлик қилиш билан чекланишни истамаслигини намоён этганини, Тинчлик кенгаши фаолияти Ғазо сектори доирасида чекланиб қолмасдан бутун дунё миқёсидаги кенгаш бўлишини айтиб ўтган.

"АҚШнинг баъзи иттифоқчилари ушбу ташаббусни БМТ Хавфсизлик кенгаши билан рақобат қилишга уриниш сифатида баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, мазкур тузилма доирасида Трамп қарорлар қабул қилишда мутлақ вето ҳуқуқига эга бўлиши мумкин", дея ёзмоқда Axios.

Киритилди: Бугун 17:16. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!