Бугун 13 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп дунё харитасини яна ўзгартирди — ҳозирча виртуал тарзда

Трамп дунё харитасини яна ўзгартирди — ҳозирча виртуал тарзда

АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social тармоғида сунъий интеллект ёрдамида яратилган тасвирни эълон қилди. Унда АҚШ байроғи Шимолий Американинг деярли бутун ҳудуди, Марказий Американинг бир қисми ва Кариб ҳавзини қоплаган.

«Кенгайтирилган АҚШ» таркибига Канада, Мексика, Гренландия, Исландия, Куба, Ямайка, Гаити, Гватемала, Гондурас ва бошқа ҳудудлар киритилган.

Ҳеч қандай изоҳсиз қолдирилган ушбу пост дипломатик реакцияга сабаб бўлди. Исландия АҚШ элчисини чақириб, тасвирни мақбул эмас деб атади.

Мексика президенти Клаудия Шейнбаум мамлакат «мустамлака ёки протекторат эмас ва ҳеч қачон бундай бўлмайди», деб билдирди.

Куба президенти Мигель Диас-Канель эса мамлакат мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қилишини маълум қилди.

Бу Трамп АҚШ чегаралари кенгайтирилган хариталарни биринчи марта эълон қилиши эмас. Аввалроқ у Гренландияни АҚШ таркибига қўшиб олиш ҳақида гапирган ва Канадани АҚШнинг 51-штати бўлиши мумкинлигини айтган.

Киритилди: 21:10 12.09.2026. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!