Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: “Бу денгиз уруши тарихидаги энг муваффақиятли блокада”

Трамп: “Бу денгиз уруши тарихидаги энг муваффақиятли блокада”

Доналд Трамп АҚШнинг Эронга қарши денгиз блокадаси юқори самара бераётганини таъкидлаб, оммавий ахборот воситаларини бу ҳақда етарлича ёритмаётганликда айблади.

“Сохта ахборот воситалари АҚШ денгиз блокадаси қанчалик самарали эканини ёритишдан бош тортмоқда. Бу денгиз уруши тарихидаги энг муваффақиятли блокададир”, — деди Трамп.

Унинг таъкидлашича, АҚШ назоратисиз ҳеч қандай юк ҳаракати амалга ошмайди.

“Биз истамагунимизча ҳеч нарса ўтмайди. Бу пўлат девор”, — дея баёнот қилди АҚШ президенти.

Трамп, шунингдек, Эрон иқтисодиёти жиддий босим остида қолганини иддао қилди.

“Эрон ҳеч қандай бизнес қилмаяпти, ҳарбийларига ёки бошқа харажатларига пул тўлай олмаяпти ва тез суръатда муваффақиятсиз давлатга айланмоқда. Нефтнинг катта қисми чиқиб кетмоқда”, — деди у.

Айни пайтда Трампнинг бу баёнотлари мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган бўлиб, Эрон расмийлари ҳозирча мазкур иддаолар юзасидан муносабат билдирмаган.

Киритилди: Бугун 21:21. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!