АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг собиқ раҳбари Жо Байденга саратон ташхиси қўйилгани ҳақидаги хабардан қайғуда эканини айтди.
"Меланья ва мен Жо Байденнинг тиббий ташхиси ҳақидаги хабардан қайғудамиз," - деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, РИА Новости хабарига кўра, АҚШнинг амалдаги президенти ўзидан олдинги президентга тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
"Биз Жилл ва унинг оиласига энг илиқ ва энг яхши тилакларимизни билдирамиз, Жога эса тезроқ ва муваффақиятли соғайиб кетишини тилаймиз," - дейилади нашрда.