АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Блоомбергга берган интервьюсида Байден маъмуриятининг сиёсати Хитой, Россия, Эрон ва Шимолий Кореяни яқинлашувига олиб келганини айтди.
«Байден аҳмоқ одам. У Россия ва Хитойни турмуш қуришга мажбур қилди. Улар турмуш қурди. Кейин улар кичик амакиваччалари Эронни, кейин эса Шимолий Кореяни қабул қилишди. Уларга энди бошқа ҳеч ким керак эмас», деди Трамп.
Трамп ҳозирги дунёни жуда хавфли деб ҳисоблайди ва АҚШ сайловлари фонида келаётган ойлар ҳақида хавотирларини билдирди.
Байденни «қобилиятсиз»лигини айтиб, «Ҳа, менимча, бу учинчи жаҳон уруши билан якунланиши мумкин», деб огоҳлантирди Трамп.