Бугун 23 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг “Олтин флот”и ташкил этилишини эълон қилди

Трамп АҚШнинг “Олтин флот”и ташкил этилишини эълон қилди

Дональд Трамп АҚШнинг “Олтин флот”и ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

АҚШ мутлақо янги синфга мансуб иккита ҳарбий кема қуришга қарор қилди. Улар гипертовушли қуроллар ва лазерлар билан жиҳозланади, ядровий қурол ва қанотли ракеталарни олиб юриш имконига эга бўлади.

Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп 22 декабр куни Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтган маросимда маълум қилди.

Трампнинг айтишича, ушбу флот дастлаб 10 та кемадан иборат бўлади, келажакда эса уларнинг сони 20–25 тага етказилади.

Президентнинг таъкидлашича, сув сиғими 30–40 минг тонна бўлган бу кемалар АҚШ Ҳарбий-денгиз флотининг флагманларига айланади. Қурилиш учун 26 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилган. Қурилишни яқин орада бошлаш режалаштирилган бўлиб, у тахминан 2,5 йил давом этади.

Шунингдек, АҚШ президенти яна 15 та янги сувости кемаси қурилиши ҳақида ҳам маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирда Вашингтон ихтиёрида 30 дан ортиқ сув ости кемаси мавжуд.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 190 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!