Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг ишчи визалари учун 100 минг доллар тўлов жорий этди

Трамп АҚШнинг ишчи визалари учун 100 минг доллар тўлов жорий этди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентликнинг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп юқори малакали хорижий ишчиларни Америка компанияларига ишга олиш имконини берувчи H-1B виза дастурини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармон aсосида дастурга ариза топшириш учун 100 минг доллар миқдорида тўловни белгиланди ва агар тўлов амалга оширилмаса, H-1B дастури доирасида Қўшма Штатларга киришни чекланади.

Ушбу ислоҳот технология соҳасига энг кўп таъсир қилиши кутилмоқда, чунки бу соҳа мутахассисларини асосан H-1B визалари бўйича жалб қилади. Ушбу дастур орқали Америка компаниялари, жумладан, Ҳиндистон ва Хитойдан юқори малакали ходимларни ёллайди.

Reuters маълумотларига кўра, Microsoft, JPMorgan ва Amazon компаниялари аллақачон H-1B визасига эга ходимларига Қўшма Штатларни тарк этмасликни тавсия қилган. Мамлакатни тарк этганларга эса 21 сентябрда кучга кирадиган ўзгаришлар амал қилишидан олдин имкон қадар тезроқ қайтиб келиш тавсия этилган.

Киритилди: 20:45 20.09.2025. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!