20 январ куни лавозимга киришган АҚШ президенти Доналд Трамп бошқа давлатларга ёрдам кўрсатиш дастурларини 90 кунга вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда AP хабар берди.
Қайд қилинишича, ёрдам кўрсатилиши янги маъмуриятнинг сиёсий мақсадларига мос келадими ёки йўқлигини аниқлаш учун аудит ўтказилади.
«Қўшма Штатлардан бошқа ҳеч қандай хорижий ёрдам АҚШ президентининг ташқи сиёсатига тўлиқ мос келмайдиган тарзда тақдим этилмайди», деди Трамп.
AP хабарига кўра, Қўшма Штатларнинг ташқи ёрдами умуман олганда, бюджетнинг 1 фоизидан кўп бўлмаган. Украинани қўллаб-қувватлаш каби алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.