АҚШ Саудия Арабистонига бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини етказиб беришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда маълум қилди.
"Ҳа, буни айтаман. Биз шундай қиламиз. F-35ларни сотамиз", - деди Америка раҳбари.
18 ноябрь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд 2018 йилдан буён илк бор Вашингтонга ташриф буюради. Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Ар-Риёд АҚШдан Қатарга илгари берилган хавфсизлик кафолатлари каби хавфсизлик кафолатларини талаб қилмоқда. Сентябрь ойи охирида Дональд Трамп Вашингтон Қатар ҳудуди, суверенитети ва асосий инфратузилмасига қарши ҳар қандай қуролли ҳужумни АҚШ тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид деб билиши ҳақидаги фармонни имзолади. Шунингдек, Америка ОАВлари Саудия Арабистони АҚШ билан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бориш ниятида эканини хабар қилди.