АҚШ маъмурияти бир неча ҳафта ичида Американинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши ҳақидаги материалларни махфийликдан чиқариш ва нашр этиш ниятида. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Дональд Трамп маълум қилди.
Full Measure дастурига берган интервьюсида у биринчи президентлик даврида баъзи материалларнинг сирини очганини таъкидлади: "Аммо ўшандан бери улар ва биз Кеннеди ҳақида яна 2000 та ҳужжат топдик" - деди АҚШ президенти.
"Архив чоп этилади, масала жуда тез суръатда кетмоқда. Мен айтмоқчиманки, бу бир неча ҳафта ичида содир бўлади. Ҳа, ҳафталар ичида" - дея қўшимча қилди Трамп.