Бугун 28 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп АҚШ ҳудудини кенгайтирмоқчи(ми)?

Трамп АҚШ ҳудудини кенгайтирмоқчи(ми)?

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларнинг Панамадаги элчиси лавозимига Кевин Марино Кабрера номзодини илгари сурди, деб ёзмоқда “CNN”.

– Кабрера АҚШнинг Панама Республикасидаги элчиси бўлиб хизмат қилишини маълум қилишдан мамнунман, – деди Трамп ўз баёнотида. – У мамлакатимиз манфаатларини ифодаловчи “фантастик” ишни бажаришига ишончим комил.

Кеча Трамп ижтимоий тармоқлардаги постларида АҚШ ҳудудининг кенгайишини яна бир бор тилга олиб, Панама каналининг юритаётган сиёсатини танқид қилди.

Унинг Панама каналини назоратга олиш чақириғи сув йўлидан ўтадиган Америка кемалари учун тўловлар қимматлашиб кетгани сабабли янгради. Бироз аввал, Трамп Канадани АҚШнинг 51-штатига айлантириш ҳақида ғайриоддий гаплар айтган эди.

Киритилди: 23:48 26.12.2024. Ўқилди: 1546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!