Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп АҚШ Гренландияни сотиб олиши кераклигини айтди

Трамп АҚШ Гренландияни сотиб олиши кераклигини айтди

Дональд Трамп АҚШ Гренландияни сотиб олиши кераклигини айтди.

"Миллий хавфсизлик ва бутун дунёда эркинликни таъминлаш мақсадида Қўшма Штатлар Гренландияга эгалик қилиш ва бошқаришни мутлақ зарурат деб ҳисоблайди", — дея фикр билдирди АҚШнинг сайланган президенти.

Трамп ўзининг биринчи президентлик муддати даврида ҳам Гренландияни сотиб олиш таклифини илгари сурган, аммо Дания бунга очиқчасига рад жавобини берган эди.

Бу Трампнинг бошқа давлатларга нисбатан биринчи ҳудудий даъвоси эмас. АҚШнинг сайланган президенти аввалроқ Панама каналини қайтариб олиш билан таҳдид қилган эди. Шунингдек, Канада ва Мексика АҚШнинг штатларига айланиши кераклигини ҳам айтганди.

Киритилди: 18:30 23.12.2024. Ўқилди: 648 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!