Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп: "АҚШ Эрон устидан ғалаба қозонмоқда"

Трамп: "АҚШ Эрон устидан ғалаба қозонмоқда"

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка делегацияси Эрон билан можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Доҳага йўл олаётганини тасдиқлади.

Трамп бу ҳақда Оқ уйда журналистларга шундай деди.

"Улар Қатарга кетмоқдалар. Менимча, улар аллақачон кетишган ёки яқин орада кетишади", деди Трамп.

У шунингдек, Қатар пойтахтида АҚШ-Эрон меморандумини амалга ошириш бўйича бўлажак маслаҳатлашувлар муҳим бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

"Доҳадаги учрашув муҳим бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Кўрамиз. Лекин биз ҳарбий жиҳатдан ғалаба қозонмоқдамиз. Балки биз аллақачон ғалаба қозонганмиз", деди Америка етакчиси.

Аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи Эроннинг АҚШ билан бирон бир даражада музокаралар олиб бориш бўйича яқин орада режалари йўқлигини айтган эди. Унинг қўшимча қилишича, эронлик экспертлар делегацияси келишувларнинг амалга оширилишини кузатиш учун Доҳага боради.

Киритилди: 09:11 30.06.2026. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар