Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп: АҚШ бу кеча Эронга янги зарба бериши мумкин

Трамп: АҚШ бу кеча Эронга янги зарба бериши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 июль куни кечқурун Америка қўшинлари Эронга янги зарба бериши мумкинлигини маълум қилди.

Трамп бу ҳақда Анқарада ўтаётган НАТО саммити доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув чоғида баёнот берди.

«Биз бугун кечқурун уларга қаттиқ зарба беришимиз мумкин», — деди АҚШ президенти ва буни Теҳрон учун «кичик огоҳлантириш» деб атади.

Шунингдек, Трамп Эрон раҳбариятини «ёлғон гапириш, фирибгарлик қилиш ва одамларни ўлдириш»да айблади.

Унинг сўзларига кўра, можарони келишувсиз якунлаш ҳам мумкин ва бу «осонроқ бўлиши» мумкин.

Киритилди: 19:31 08.07.2026. Ўқилди: 1176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!