Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Афғонистонга келадими?

A A A
Трамп Афғонистонга келадими?

АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбий хизматчиларини Шукрона куни билан табриклар экан, Афғонистонга шахсан бориши мумкинлигига ишора қилди. Бу ҳақда Islam-today хабар берди.

«Балки мен сизлар билан у ерда (Афғонистонда – таҳр.) кўришишим мумкин. Нима бўлишини ҳеч қачон била олмайсан», - деди у ҳарбийларга мурожаат қиларкан.

Эслатиш ўринли, ушбу ҳафта бошида Трамп “ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлар”га ташриф буюриши мумкинлигини айтганди. Бироқ у айнан қаерга боришига аниқлик киритмади.

Афғонистондаги уруш АҚШ тарихидаги энг узоқ давом этаётгани бўлиб, Америка ҳарбийлари 2001 йилдан бери ушбу мамлакатда бўлиб турибди.

Киритилди: 21:04 24.11.2018. Ўқилди: 1449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар