Америка Қўшма Штатлари Aфғонистон ва Ироқдан ўз қўшинларини олиб чиқиш режалари ҳақида маълум қилди.
AҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер 15 январга қадар ҳар икки мамлакатда қўшинлар сони 2500 кишига камайишини айтди. Таъкидланишича, бундай қарор Президент Дональд Трамп томонидан кучларни қайта гуруҳлаштириш доирасида имзоланган. Миллер шунингдек, Трампнинг Aфғонистон ва Ироқдаги операцияларини муваффақиятли ва масъулиятли якунлаш истагини таъкидлади.
Трампнинг Aфғонистон ва Ироқдаги қўшинлар сонини камайтириш истаги ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, яқинда давлат раҳбари томонидан ташкил қилинган Пентагонда кадрлар алмашинуви ушбу режалар билан боғлиқ. Хусусан, ишдан бўшатилган ҳарбий бўлим бошлиғи Марк Эспер президентга ёзган махфий хатида Aфғонистондан қўшинларнинг тўлиқ олиб чиқилишига қарши эканлиги ҳақида гапиргани маълум бўлган.
Июль ойида Давлат котиби Майк Помпео Қўшма Штатлар Aфғонистондаги қўшинларини 2021 йил майигача тўлиқ олиб чиқишни режалаштираётганини эълон қилди.