Трамп администрацияси 75 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатгани учун судга берилди
The Guardian хабар беришича, адвокатлар коалицияси АҚШ Давлат департаменти ва давлат котиби Марко Рубиога қарши даъво киритган.
Уларга кўра, фақат фуқаролик ёки миллатга қараб виза беришни рад этиш амалдаги қонунчиликка зид ва Конституция нормаларини бузади.