Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп 901 миллиард долларлик мудофаа бюджетини имзолади

Трамп 901 миллиард долларлик мудофаа бюджетини имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йил учун рекорд даражадаги 901 миллиард долларлик ҳарбий бюджетни имзолади.

Бу ҳақда Оқ уй баёнотида маълум қилинди.

"Ушбу қонунчилик Уруш департаментига менинг "Тинчлик орқали куч" сиёсатимни амалга ошириш, ватанни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва мудофаа саноати базасини мустаҳкамлаш имконини беради", деди президент баёнотида.

17 декабрь куни АҚШ Конгресси қонун лойиҳасини маъқуллади. Унда, жумладан, 2026 ва 2027 йилларда Украинани қўллаб-қувватлаш учун 400 миллион доллар ажратилиши кўзда тутилган. Қолаверса, қонун лойиҳаси Пентагон раҳбарини Вакиллар палатаси ва Сенатга Украина билан разведка маълумотлари алмашинувини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида ҳисобот беришга мажбур қилади.

30 сентябрда якунланган 2025-молия йили учун АҚШ ҳарбий бюджети 884 миллиард долларни ташкил этди.

Киритилди: 10:30 19.12.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!